Муқаддас Китобга оид видеолар. Асосий таълимотлар
Ушбу қисқача видеодарсларда Муқаддас Китоб борасидаги энг муҳим саволларга жавоблар берилган. Баъзилари қуйидагича: Худо ерни нима учун яратган? Ўлганлар қандай ҳолатда? Нега Аллоҳ азоб-уқубатлар юз беришига йўл қўймоқда?
Бутун олам қандай пайдо бўлган?
Баъзилар яратилиш ҳақидаги Муқаддас Китоб баёнотини нотўғри тушунишади ёки уни афсона деб ҳисоблашади. Муқаддас Китобда айтилганларга ишонса бўладими?
Худо чиндан ҳам мавжудми?
Худога ишониш мантиқан тўғри эканининг далилларини кўриб чиқинг.
Худонинг исми борми?
Аллоҳнинг кўп унвони бор: Эга, Яратувчи, Раббий. Лекин Унинг шахсий исми бор ва Муқаддас Китобнинг асл нусхаларида бу исм деярли 7 000 марта учраган.
Худо билан дўстлик. Бунинг иложи борми?
Асрлар давомида турли ерлардан бўлган одамлар Яратувчиси ҳақида билишни истаган. Муқаддас Китоб Худо билан дўстлашишимизга ёрдам беради. Бундай дўстлик Худонинг исмини билишдан бошланади.
Муқаддас Китобнинг Муаллифи ким?
Агар уни одамлар ёзган бўлса, бу китобни «Аллоҳ каломи» деб аташ тўғрими? Муқаддас Китобда кимнинг фикрлари ёзилган?
Муқаддас Китоб чиндан ҳам Худоданми?
Агар Муқаддас Китоб муаллифи Аллоҳ бўлса, у ер юзидаги энг ноёб китоб бўлиши керак.
Аллоҳ нега ерни яратган?
Дунё гўзалликка тўладир. У қуёшдан керакли масофада ва ўзгармас бурчак остида жойлашган. Шунингдек, Ер ўз ўқи атрофида оптимал тезликда айланади. Нега Худо ерни яратиш учун шунча кўп меҳнат қилди?
Ҳаётнинг мазмуни нимада?
Ҳаётнинг мазмуни ва ҳақиқий бахтнинг калити ҳақида билиб олинг.
Ўлганлар қандай ҳолатда бўлади?
Муқаддас Китобга кўра, Лазар билан бўлганидек, кўплар ҳаётга қайтадиган вақтлар келади.
Дўзах ўлганлар чиндан ҳам жазоланадиган жойми?
Муқаддас Китобда «Аллоҳнинг Ўзи севгидир» дейилган. Шунинг учун, У одамларни ўтмишдаги гуноҳлари учун абадий жазоламайди.
Исо Масиҳ Худоми?
Исо Масиҳ Қодир Аллоҳнинг Ўзими? Ёки улар бошқа-бошқа шахсми?
Исо нима учун ўлган?
Муқаддас Китобга биноан, Исонинг ўлими муҳим аҳамиятга эга. У нима учун ўлган?
Худонинг Шоҳлиги нима?
Исо ваъз қилганда энг кўп Худонинг Шоҳлиги ҳақида гапирган. Асрлар давомида унинг издошлари бу Шоҳлик келиши ҳақида ибодат қилишяпти.
Худонинг Шоҳлиги 1914 йили бошқаришни бошлади
Тахминан 2 600 йил олдин, қудратли шоҳ Худонинг руҳи таъсири остида башоратли туш кўради ва бу туш ҳозир амалга ошмоқда.
Дунё 1914 йилдан бери ўзгаряпти
Дунёдаги вазият ва одамларнинг хулқ-атворидан Муқаддас Китобнинг «охирзамон» ҳақидаги башоратлари 1914 йилдан бери амалга ошаётгани кўринмоқда.
Табиий офатлар Худонинг ишларими?
Табиий офатлар оқибатида азият чеккан иккита инсон Муқаддас Китобдан нималарни билиб олганини бўлишади.
Нега Аллоҳ азоб-уқубатларга йўл қўймоқда?
Кўплар нима учун дунё нафрат ва азоб-уқубатга тўлиб-тошган деб сўрайди. Муқаддас Китобдан сизни қониқтирадиган ва далда бахш этадиган жавобни топа оласиз.
Худо барча динларни маъқул кўрадими?
Кўпгина одамлар қайси динни танлашнинг аҳамияти йўқ деб ўйлайди.
Худо топинишда тасвирлардан фойдаланишни маъқуллайдими?
Худони кўра олмасак тасвирлар ёрдамида Унга яқинлаша оламизми?
Худо барча ибодатларни эшитадими?
Киши ибодатларида фақат шахсий манфаатлари ҳақида сўрасачи? Эр хотинига шафқатсиз муомала қилиб кейин Худодан барака сўраса-чи?
Худонинг никоҳга бўлган нуқтаи назари қандай?
Худо никоҳингиз бахтли бўлишини истайди. Муқаддас Китобдаги ўринли маслаҳатлар кўпларга ёрдам берди.
Порнография Худога қарши гуноҳми?
«Порнография» сўзи Муқаддас Китобда учрайдими? Порнографияга нисбатан Худо қандай нуқтаи назарда эканини қаердан билсак бўлади?