Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Биласизми?

Биласизми?

Қуддусдаги маъбадда ҳайвонларни сотаётган савдогарларни «қароқчилар» деб аташ тўғримиди?

ИНЖИЛ ЁЗУВЧИСИ Маттонинг баёнотига кўра, «Исо маъбадга кириб, у ердаги олди-сотди қилаётганларнинг барини ҳайдаб чиқарди. Пул алмаштирувчиларнинг пештахталарини ва каптар сотувчиларнинг курсиларини ағдариб юборди. Исо уларга шундай деди: “Муқаддас Ёзувларда: “Менинг уйимни ибодат уйи дейишади”,— деб айтилган. Сизлар бўлса уни қароқчилар уясига айлантириб юбордингизлар”». (Мат. 21:12, 13)

Яҳудий тарихий манбаларга кўра, маъбадда олди-сотди билан шуғулланаётган савдогарлар ҳаддан ташқари баланд нарх қўйиб, ўз харидорларини алдашарди. Масалан, яҳудий динининг қонунлар ва норматив қоидалар мажмуаси бўлмиш Мишнада (Керитот 1:7) ёзилишича, милодий биринчи асрда бир марта қурбонликка келтириладиган иккита каптарнинг нархи олтин диноргача ошганди. Бундай пулни топиш учун оддий ишчи 25 кун ишлаши керак эди. Одатда эса каптар ёки мусичалар шунчалик арзон бўлишганки, ҳатто камбағал кишилар ҳам қурбонликка келтириш учун уларни харид қила олишарди. (Лев. 1:14; 5:7; 12:6–8) Бу вазиятдан хабар топган раввин Шимўн бен Гамалиэл ғазабга тўлиб, мажбурий қурбонликларнинг сонини камайтирди ва натижада иккита каптарнинг нархи бирданига илгариги нархнинг юздан бир қисмини ташкил этган нархгача тушди.

Кўриб турганимиздек, маъбадда олди-сотди қилганлар очкўз бўлишган ва харидорларини алдашган. Шунинг учун ҳам Исо уларни ҳақли равишда «қароқчилар» деб атаган.