Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Биласизми?

Биласизми?

Биринчи асрдаги синагога. Жалила денгизининг шимоли-шарқидан тахминан 10 километр узоқликда жойлашган Гамла шаҳрида топилган биринчи асрга тегишли синагоганинг қайта тикланган биноси. Эҳтимол, қадимда синагога шундай кўринишда бўлган

Синагога қандай пайдо бўлган?

ИБОДАТХОНА деб таржима қилинган юнонча «синагога» сўзи «бирга йиғилиш, жамоа» деган маънони англатади. Бу ном жуда мос келяпти, чунки қадимда яҳудийлар йўл-йўриқ олиш ва топиниш мақсадида у ерда йиғиларди. Ибронийча ёзувларда синагога ҳақида аниқ айтилмаган, аммо Юнонча ёзувлардан шуни кўришимиз мумкинки, милодий биринчи асрга келиб бундай йиғилиш жойлари кенг тарқалганди.

Аксарият олимларнинг таъкидлашича, синагоганинг келиб чиқиши яҳудийлар Бобил сургунлигида бўлган пайтга бориб тақалади. Бир энциклопедияда қуйидагича ёзилган: «Сургунликда бўлганлар энди маъбадсиз қолгани туфайли тасалли топиш учун вақти-вақти билан, эҳтимол, Шаббат кунлари бирга йиғилиб, Муқаддас Ёзувларни қироат қиларди». («Encyclopaedia Judaica») Сургундан қайтгач, яҳудийлар борган жойларида синагогалар барпо этиб, у ерда ибодат қилишда ва Муқаддас Ёзувларни ўқишда давом этганга ўхшайди.

Шу йўсин, милодий биринчи асрга келиб Яқин Шарқ бўйлаб Ўрта денгиз атрофидаги ҳамда Исроилдаги яҳудийларнинг диний ҳамда ижтимоий ҳаётида синагога марказий ўрин эгаллай бошлади. Бир университетнинг профессори Ли Ливэн шундай фикр билдирди: «[Синагога] тадқиқ ўтказиш, муқаддас таомларни танаввул қилиш, ҳукм қилиш, солиқларни тўлаш, сиёсий ҳамда ижтимоий йиғилишлар ўтадиган жой эди». («The Hebrew University of Jerusalem») У қуйидагича қўшиб қўйди: «Албатта бу жой асосан диний мақсадда хизмат қилган». Шу боис, Исо синагогада ўтган йиғилишларга тез-тез бориб турганининг ажабланарли жойи йўқ. (Марк 1:21; 6:2; Луқо 4:16) У ерда Исо ташриф буюрганларга таълим берган, ишонтирган ва далда бахш этган. Имонлилар жамоати пайдо бўлгач, ҳаворий Павлус ҳам синагогаларда кўп ваъз қилган. Маънан чанқоқ бўлган кишилар синагога келарди. Шунинг учун, Павлус бирон шаҳарга келганида, одатда аввал у ерда ваъз қиларди. (Ҳавор. 17:1, 2; 18:4)