Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

«Ибодатларни Эшитгувчи» Аллоҳ бизни бажонидил тинглайди. (ЗАБУР 65:2)

Аллоҳнинг баракасига эришиш учун дуони канда қилманг

Аллоҳнинг баракасига эришиш учун дуони канда қилманг

Аллоҳ Таоло инсонлар У билан суҳбатлашиши ва ҳис-туйғуларини бўлишиши учун уларга ибодатдек ўзгача бир ҳадя берган. Довуд пайғамбар шундай деб дуо қилган: «Эй, ибодатларни Эшитгувчи, ҳар турли инсонлар ҳузурингга келади». (Забур 65:2) Қизиқ, Тангри бизни эшитиб, баракасини ёғдириши учун Унга қай йўсин ибодат қилсак бўлади?

ЧИН ҚАЛБДАН ВА КАМТАРЛИК ИЛА ДУО ҚИЛИНГ

Худога ўз сўзларингиз билан ибодат қилиш ички туйғуларингизни, яъни «юрагингизни Унга тўкиб солишга» ёрдам беради. (Забур 62:8) Қодир Тангри чин дилдан қилинган самимий ибодатларни ёқтиради.

ХУДОГА УНИНГ ШАХСИЙ ИСМИ БИЛАН МУРОЖААТ ҚИЛИНГ

Худонинг Аллоҳ Таоло, Парвардигор, Тангри ва Сарвари олам каби кўпгина унвонлари бор. Лекин Муқаддас Каломда Худо Ўзининг ягона шахсий исмини очиб бериб, шундай деган: «Мен Яҳоваман *. Бу — Менинг исмим». (Ишаё 42:8) «Яҳова» деган исм Муқаддас Ёзувларда тахминан 7 000 марта учрайди. Кўп пайғамбарлар Худога ибодат қилишганда ҳурмат ила Унинг исмини қўллашган. Масалан, Иброҳим пайғамбар: «Яҳова, илтимос,.. гапиришимга ижозат бер»,— деб айтган. (Ибтидо 18:30) Шундай экан, биз ҳам дуо қилганимизда Аллоҳнинг «Яҳова» деган шахсий исмини қўллайлик.

ЎЗИНГИЗГА ҚУЛАЙ ТИЛДА ДУО ҚИЛИШИНГИЗ МУМКИН

Қайси тилда гапиришимиздан қатъи назар, Тангри фикрларимизу ҳис-туйғуларимизни тушунади. Бу борада Унинг Каломида шундай ёзилган: «Худо юзхотирчилик қилмас экан. Аммо Ундан қўрқиб, тўғри йўл тутган ҳар бир кишини У миллатига қарамай қабул қиларкан». (Ҳаворийлар 10:34, 35)

Бироқ Худонинг баракасига эришиш учун дуо қилишнинг ўзи етарли эмас. Бу учун биздан яна нималар талаб қилинишини келаси мақолаларда кўриб чиқамиз.

^ абз. 6 Муқаддас Китобга биноан, Худонинг исми — Яҳова.