Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Одамларнинг ёши, миллати ёки диний эътиқодига қарамай, уларга ёрдам бера оласизми?

Муҳтожларга ёрдам қўлини чўзганлар барака топишади

Муҳтожларга ёрдам қўлини чўзганлар барака топишади

Дунё бўйлаб кўп одамлар озиқ-овқат ва бошпанага, айримлар эса келажакка нисбатан умидга муҳтож бўлиб яшамоқда. Бундай инсонларга ёрдам бериш йўлидаги саъй-ҳаракатларимизни кўриб, Аллоҳ Таоло мамнун бўлади ва бизга Ўз баракасини ёғдиради.

МУҚАДДАС ЁЗУВЛАРДА НИМА ДЕЙИЛГАН?

«Бечорага меҳр кўрсатган Тангри Яҳовага қарз беради, У эса қилган яхшилигини қайтаради». (ҲИКМАТЛАР 19:17)

МУҲТОЖЛАРГА ЁРДАМ БЕРИШ НИМАНИ ЎЗ ИЧИГА ОЛАДИ?

Бир сафар Исо пайғамбар йўлда қароқчиларга дуч келган ва чала ўлик ҳолатда ташлаб кетилган киши ҳақида масал айтиб беради. (Луқо 10:29–37) Масалга кўра, йўл-йўлакай ўтиб кетаётган бир меҳрибон йўловчи тўхтаб, қаттиқ жароҳатланган ўша кишига ғамхўрлик қилибди. Бу йўловчи бошқа халқдан бўлишига қарамай, унга ёрдам қўлини чўзибди.

Меҳрибон йўловчи жароҳатланган кишига биринчи ёрдам кўрсатибди, қолаверса, моддий ғамхўрлик қилиб, оғир дамда унга таянч бўлибди.

Мазкур масалдан қандай сабоқ оляпмиз? Исо алайҳиссалом бу масал орқали муҳтож инсонларга қўлимиздан келганча ёрдам беришимиз кераклигини ўргатган. (Ҳикматлар 3:27) Муқаддас Ёзувларда Худованд тез орада камбағаллик ва азоб-уқубатларга чек қўйиши ҳақида айтиб ўтилган. Аммо Тангри қандай қилиб ва қачон бу ваъдасини амалга оширар экан, дея қизиқаётгандирсиз? Кейинги мақоладан меҳрибон Парвардигор сизга қандай баракалар ёғдирмоқчи экани тўғрисида билиб олишингиз мумкин.