Муқаддас Китоб ҳикояларидан сабоқлар

Ушбу адабиётдан яратилиш, Исонинг туғилиши, унинг хизмати ҳамда Шоҳлик келиши ҳақидаги Муқаддас Китоб ҳикояларини ўқиб, вақт узра саёҳат қилса бўлади.

Етакчи кенгашдан хат

Бу китобдан қандай фойдаланса бўлади?

1- ДАРС

Худо еру осмонни яратади

Муқаддас Китобда Тангри еру осмонни яратгани ҳақда ёзилган. Нега Аллоҳ биринчи фариштани барча нарсадан ва жонзотлардан аввал яратган?

2- ДАРС

Аллоҳ илк эркак ва аёлни яратади

Аллоҳ илк эркак ва аёлни яратиб, уларни Адан боғига жойлаштирган. Худо улар оиласини кенгайтириб, бутун ерни жаннатга айлантиришини истаган.

3- ДАРС

Одамато ва Момоҳаво Худога қулоқ солмади

Адан боғидаги битта дарахт бошқа дарахтлардан нимаси билан фарқ қилган? Нима учун Момоҳаво бу дарахт мевасидан еди?

4- ДАРС

Жаҳлдор бўлиш жуда хавфли

Худо Ҳобилнинг назрини қабул қилди, Қобилникини эса йўқ. Қобил буни билгач, қаттиқ жаҳли чиқди ва даҳшатли ишга қўл урди.

5- ДАРС

Нуҳнинг кемаси

Худога итоатсиз фаришталар ер юзига тушиб аёлларга уйланишган. Улардан туғилган ўғиллар зўравон девқоматларга айланган. Зўравонлик ҳар ерга тарқалган. Аммо Нуҳ бошқалардан ажралиб турган. У Худони севган ва Унга итоатли бўлган.

6- ДАРС

Саккиз киши омон қолади

40 кечаю 40 кундуз ёмғир ёғиб ерни сув босган. Нуҳ ва оиласи бир йилдан ошиқ вақт кема ичида яшашган. Кейин Худо улар ташқарига чиқиши мумкинлигини айтган.

7- ДАРС

Бобил минораси

Баъзи одамлар шаҳар ва осмонўпар минора қуришга қарор қилишди. Нега Худо одамларни ҳар хил тилда гапирадиган қилиб қўйди?

8- ДАРС

Иброҳим ва Сора Худога қулоқ солади

Нега Иброҳим ва Сора шаҳардаги ҳаётни Канъон юртида мусофир бўлиб юришга алмаштиришди?

9- ДАРС

Узоқ кутилган ўғил!

Худо Иброҳимга берган ваъдасини қандай амалга оширди? Бу ваъда Иброҳимнинг қайси ўғлига тааллуқли: Исҳоққами ёки Исмоилгами?

10- ДАРС

Лутнинг хотини эсингизда бўлсин

Худо Садўм ва Ғамўра устига олтингугурт ва олов ёғдирди. Нима учун бу шаҳарлар вайрон бўлди? Нега биз Лутнинг хотинини эсимизда сақлашимиз керак?

11- ДАРС

Иброҳимнинг имони синалади

Тангри Иброҳимга: «Яккаю ягона ўғлингни олгин-да, Мориёхдаги тоғда уни қурбонликка келтир»,— деб айтди. Иброҳим бу синовдан қандай ўтди?

12- ДАРС

Ёқуб меросни қўлга киритади

Исҳоқ ва Ривқо Эсов ва Ёқуб исмли эгизак ўғиллар кўришди. Эсов биринчи туғилгани учун ўзгача мерос олишга ҳақли эди. Нега у меросини бир коса овқатга сотиб юборди?

13- ДАРС

Ёқуб билан Эсов ярашади

Ёқуб фариштадан қай йўсин дуо олган? У Эсов билан қандай ярашган?

14- ДАРС

Худога қулоқ солган қул

Юсуф Худога маъқул ишларни қилган, лекин шунга қарамай азоб чеккан. Бунинг сабаби нимада?

15- ДАРС

Яҳова Юсуфни ҳечам унутмади

Юсуф оиласидан узоқда бўлганида ҳам, Худо у билан эканини исботлади.

16- ДАРС

Аюб қандай инсон бўлган?

Аюб жуда қийин бўлганда ҳам Яҳовага қулоқ солган.

17- ДАРС

Мусо Яҳовага топинишни танлади

Йўхавад боласи Мусонинг ҳаётини сақлаб қолиш учун топқирликни намоён этди.

18- ДАРС

Ёнаётган бута

Нега бута ёниб тугамаётган эди?

19- ДАРС

Илк учта офат

Фиръавн мағрурлиги дастидан биргина буйруққа бўйсунмай, халқининг бошига офат келтиради.

20- ДАРС

Навбатдаги олтита офат

Ушбу офатлар илк учта офатдан нимаси билан фарқ қиларди?

21- ДАРС

Ўнинчи офат

Ушбу офат ҳатто фиръавннинг ғурурини синдиради ва у исроилликларни қўйиб юборади.

22- ДАРС

Қизил денгиздаги мўъжиза

Фиръавн ўнта офатдан омон қолган эди. Бироқ Худо Қизил денгизда мўъжиза яратганида, тирик қоладими?

23- ДАРС

Исроилликлар Яҳовага ваъда беради

Исроилликлар Синай тоғи этагида Худога муҳим ваъда беришди.

24- ДАРС

Халқ ваъдасини бузади

Мусо Ўнта амрни олаётганда, халқ оғир гуноҳ қилади.

25- ДАРС

Топиниш учун муқаддас чодир қурилади

Ушбу ўзгача чодирда аҳд сандиғи турарди.

26- ДАРС

Ўн иккита айғоқчи

Ёшуа билан Холиб Канъонга айғоқчиликка борган ўнта кишидан фарқ қиларди.

27- ДАРС

Исроилликлар Яҳовага қарши исён кўтаради

Кўрах, Датан, Абурам ва 250 та бошқа киши Яҳова ҳақида муҳим ҳақиқатни тушунмади.

28- ДАРС

Баломнинг эшаги гапиради

Эшак Балом кўрмаган фариштани кўрди.

29- ДАРС

Яҳова Ёшуани танлайди

Худо Ёшуага берган йўл-йўриқлар бугунги кунда бизга ҳам ёрдам бермоқда.

30- ДАРС

Раҳоба айғоқчиларни яширади

Ерихо деворлари қулаб тушади. Лекин шаҳар деворида жойлашган Раҳобанинг уйига ҳеч нарса қилмайди.

31- ДАРС

Ёшуа ва гивонликлар

Ёшуа қуёшни бир жойда тўхтатиб қўйишни сўраб Яҳовага ибодат қилади. Худо унинг ибодатига жавоб берадими?

32- ДАРС

Янги йўлбошчи ва иккита жасур аёл

Ёшуанинг ўлимидан кейин исроилликлар бутларга сиғинишни бошлашди. Уларнинг ҳаёти оғир эди, аммо Яҳова Барақ исмли ҳакам, Добира исмли пайғамбар аёл ва Ёвел орқали ёрдам тақдим этди.

33- ДАРС

Рут ва Наима

Эри ўлган икки аёл Исроилга қайтади. Улардан бири, Рут далага ишлагани боради ва ўша ерда уни Боз кўриб қолади.

34- ДАРС

Гидўн мидиёнликларни мағлуб қилади

Мидиёнликлар Исроил халқини ҳаётини азобга айлантиради ва улар Яҳовадан ёрдам сўрайди. Қай йўсин Гидўннинг кичик қўшини душманнинг 135 000 та аскарини енгади?

35- ДАРС

Ханна ўғил сўраб ибодат қилади

Элқана муқаддас чодирда топиниш учун Ханна, Панинна ҳамда болаларини Шилўга олиб боради. Ўша ерда Ханна ўғил сўраб ибодат қилади. Бир йил ўтар-ўтмас, Шомуил туғилади.

36- ДАРС

Йифтохнинг ваъдаси

Йифтох қандай ваъда беради ва нега? Йифтохнинг қизи отасининг ваъдасини қандай қабул қилади?

37- ДАРС

Яҳова Шомуилга гапиради

Олий руҳоний Элахнинг иккита ўғли муқаддас чодирда руҳонийлар бўлиб хизмат қилишарди. Лекин Яҳованинг қонунларига амал қилишмасди. Ёш Шомуил уларга ўхшамасди ва бир куни кечаси Яҳова унга гапирди.

38- ДАРС

Яҳова Шимшўнни кучли қилади

Худо Шимшўнга филистимликлар билан курашиш учун куч ато этади. Лекин Шимшўн нотўғри қарор чиқарганида филистимликлар уни тутиб олишади.

39- ДАРС

Исроилнинг биринчи шоҳи

Яҳова исроилликларга бошчилик қилиш учун ҳакамларни берган эди. Аммо улар шоҳи бўлишини исташди. Шомуил Шоулни биринчи шоҳи қилиб мойлади, аммо кейинчалик Яҳова уни рад этди. Нега?

40- ДАРС

Довуд ва Гўлиёт

Яҳова Довудни Исроилнинг кейинги шоҳи сифатида танлади. Довуд бу танлов тўғри эканини кўрсатди.

41- ДАРС

Довуд ва Шоул

Нега Шоул Довудни ёмон кўради, аммо Довуд қандай йўл тутади?

42- ДАРС

Жасур ва садоқатли Йўнатан

Шоҳнинг ўғли Довуднинг қалин дўсти бўлди.

43- ДАРС

Шоҳ Довуднинг гуноҳи

Нотўғри чиқарилган қарор кўп азоб-уқубатларга сабаб бўлади.

44- ДАРС

Яҳовага аталган маъбад

Шоҳ Сулаймоннинг илтимоси Худога маъқул келади ва У Сулаймонни буюк шарафга лойиқ деб топади.

45- ДАРС

Шоҳлик иккига бўлинади

Кўпгина исроилликлар Яҳовага хизмат қилмай қўйишди.

46- ДАРС

Яҳова ҳақ Худо эканини кўрсатади

Ҳақ Худо ким: Яҳовами ёки Баалми?

47- ДАРС

Яҳова Илёсни қўллаб-қувватлайди

Яҳова сизни ҳам қўллаб-қувватлайдими?

48- ДАРС

Беванинг ўғли тирилади

Битта уйда нақ иккита мўъжиза юз беради!

49- ДАРС

Ёвуз малика жазоланади

Изабел Навўтнинг узумзорини ўғирлаш учун уни ўлдириш фитнасини тузади. Изабелнинг ёвузлиги Яҳованинг назаридан четда қолмайди.

50- ДАРС

Яҳова Ёҳушафатни ҳимоя қилади

Душман халқлар Яҳудога хавф солганида яхши шоҳ Ёҳушафат Худодан ёрдам сўраб ибодат қилади.

51- ДАРС

Лашкарбоши ва қизча

Исроиллик қизча бекасига Яҳова буюк қудратга эга эканини айтади.

52- ДАРС

Яҳованинг оташли қўшини

Қандай қилиб Элишайнинг хизматчиси улар билан бўлганлар душманлардан кўпроқ эканини кўрди

53- ДАРС

Жасоратли Ёҳайидо

Яҳовага содиқ руҳоний ёвуз маликага қарши чиқади.

54- ДАРС

Яҳова Юнусга сабр-тоқат кўрсатади

Қандай қилиб бир пайғамбарни балиқ ютиб юборди? У қандай тирик қолди? Яҳова унга қандай сабоқ берди?

55- ДАРС

Яҳованинг фариштаси Ҳизқиёни ҳимоялайди

Яҳудонинг душманлари Яҳова Ўз халқини ҳимоя қилмайди, деб қаттиқ адашади!

56- ДАРС

Йўшиё Худонинг Қонунини яхши кўрарди

Йўшиё саккиз ёшида Яҳудонинг шоҳи бўлди ва халқ Яҳовага топинишига ёрдамлашди.

57- ДАРС

Яҳова Еремиёни ваъз қилишга жўнатади

Ёш пайғамбарнинг айтганлари оқсоқолларнинг жаҳлини чиқарди.

58- ДАРС

Қуддус вайрон қилинади

Яҳудо халқи сохта худоларга сиғинишдан воз кечмагани учун Яҳова уларни ташлаб кетади.

59- ДАРС

Яҳовага бўйсунган тўртта ўспирин

Яҳудий ўспиринлар ҳатто Бобилдаги шоҳ саройида бўлишса-да, Яҳовага садоқатли қолишга қатъий қарор қилишади.

60- ДАРС

Aбадий турадиган шоҳлик

Дониёр Навуходоносорнинг ғалати тушини тушунтириб беради

61- ДАРС

Улар ҳайкалга сажда қилишмади

Шадрах, Мешах ва Абеднаху Бобил шоҳи ўрнатган олтин ҳайкалга сажда қилишдан бош тортишади.

62- ДАРС

Улкан дарахт ҳақидаги туш

Навуходоносорнинг тушида ўзи ҳақида башорат қилинган эди.

63- ДАРС

Девордаги ёзув

Девордаги сирли ёзув қачон пайдо бўлди ва унинг маъноси нима?

64- ДАРС

Дониёр шерлар ётган чуқурликда

Сиз ҳам Дониёр каби Яҳовага ҳар куни ибодат қилинг!

65- ДАРС

Эстер халқини қутқариб қолади

Гарчи мусофир бўлса-да, у оддий етим қиздан маликага айланди.

66- ДАРС

Эзра халққа Худонинг Қонунини ўргатади

Исроилликлар Эзранинг сўзларини эшитгач, Худога ваъда беришади.

67- ДАРС

Қуддус деворлари

Нахимиё душманлар ҳужум уюштиришни режалаштираётганини билиб қолади. У нега қўрқмайди?

68- ДАРС

Элисабет ўғил кўради

Нега Элисабетнинг эри боласи туғилмагунича гапира олмай қолди?

69- ДАРС

Жаброил Марямнинг олдига келади

Фаришта келтирган хабар унинг ҳаётини ўзгартириб юборади.

70- ДАРС

Фаришталар Исонинг туғилганини эълон қилади

Хабарни эшитган чўпонлар ўша заҳоти ҳаракатга тушишади.

71- ДАРС

Яҳова Исони ҳимоя қилади

Ёвуз шоҳ Исони ўлдирмоқчи бўлади.

72- ДАРС

Исонинг ўсмирлик чоғи

Исо маъбаддаги дин муаллимларини қандай қилиб ҳайрон қолдирди?

73- ДАРС

Яҳё Масиҳга йўл тайёрлайди

Яҳё улғайганида пайғамбар бўлади. У Масиҳ келишини хабарлайди. Яҳёнинг хабарига одамлар қандай муносабат билдиришади?

74- ДАРС

Исо Масиҳ этиб тайинланади

Яҳё Исони Худонинг Қўзиси деб атаганида нимани назарда тутади?

75- ДАРС

Шайтон Исони синайди

Иблис Исони уч марта синайди. Бу қандай синовлар бўлган? Исо бунга қандай жавоб қайтарган?

76- ДАРС

Исо маъбадни тозалайди

Нега Исо ҳайвонларни маъбаддан ҳайдаб чиқаради ва пул алмаштирувчиларнинг пештахтасини ағдариб ташлайди?

77- ДАРС

Қудуқ ёнидаги аёл

Қудуқ ёнидаги самариялик аёл Исо у билан гаплашганига ҳайрон қолади. Нега? Исо ҳали ҳеч кимга айтмаган қайси гапни унга айтади?

78- ДАРС

Исо Шоҳлик ҳақида ваъз қилади

Исо айрим издошларини «одам овчилари» бўлишга таклиф этади. Кейинчалик у 70 та шогирдига хушхабарни ваъз қилишни ўргатади.

79- ДАРС

Исо кўп мўъжизалар яратади

Қаерга бормасин, касал одамлар Исодан ёрдам сўраб келишарди ва у уларга шифо берарди. У ҳатто кичкина қизчани тирилтирди.

80- ДАРС

Исо ўн иккита ҳаворийни танлайди

Исо шогирдларини нима учун танлади? Уларнинг исмлари эсингиздами?

81- ДАРС

Тоғдаги ваъз

Исо халойиққа бебаҳо сабоқлар беради.

82- ДАРС

Исо шогирдларига ибодат қилишни ўргатади

Исо шогирдларига нималар ҳақида сўраб туришни айтди?

83- ДАРС

Исо минглаб одамни тўйдиради

Ушбу мўъжиза туфайли Исо ва Яҳова ҳақида нимани билиб оляпмиз?

84- ДАРС

Исо сув устида юради

Ҳаворийлар бу мўъжизани кўрганида нималарни ҳис этганини тасаввур қила оласизми?

85- ДАРС

Исо Шаббат куни шифо беради

Нега бу ҳодисадан ҳамма ҳам хурсанд бўлмади?

86- ДАРС

Исо Лазарни тирилтиради

Марямнинг йиғлаётганини кўриб, Исо ҳам йиғлаб юборади. Аммо тез орада уларнинг кўз ёшлари қувончга айланади.

87- ДАРС

Ҳазратимизнинг кечлик таоми

Исо ҳаворийлари билан сўнгги марта бирга овқатланганида уларга муҳим сабоқлар берди.

88- ДАРС

Исо ҳибсга олинади

Яҳудо Ишқариёт Исони ҳибсга олишлари учун қиличлару таёқлар билан қуролланган бир тўда одамни бошлаб келади.

89- ДАРС

Бутрус Исодан тонади

Каяфанинг ҳовлисида нималар содир бўлади? Ичкарида Исо билан нима юз беради?

90- ДАРС

Исо Гўлготада ўлади

Нима учун Пилат Исонинг ўлдирилишига йўл қўйди?

91- ДАРС

Исо тирилади

Исонинг ўлимидан сўнг қандай ажойиб воқеа юз беради?

92- ДАРС

Исо яна шогирдларига кўринади

Исо уларнинг эътиборини жалб қилиш учун нима қилди?

93- ДАРС

Исо осмонга қайтади

Бундан олдин шогирдларига муҳим амр беради

94- ДАРС

Шогирдларга муқаддас руҳ тушади

Муқаддас руҳ уларга қандай ўзгача қобилият беради?

95- ДАРС

Уларни ҳеч нарса тўхтата олмади

Исони ўлдирган дин раҳбарлари энди унинг шогирдларини ваъз қилишдан тўхтатмоқчи бўлишади. Аммо улар бунинг уддасидан чиқа олмайди.

96- ДАРС

Исо Шоулни танлайди

Шоул масиҳийларнинг ашаддий душмани, лекин у бутунлай ўзгаради.

97- ДАРС

Корнилийга муқаддас руҳ тушади

Нега Худо Бутрусни яҳудий бўлмаган кишининг уйига жўнатди?

98- ДАРС

Масиҳийлик кенг тарқалади

Ҳаворий Павлус ва унинг ҳамкорлари олис юртларда ваъзгўйлик қилишни бошлашади.

99- ДАРС

Қамоқхона назоратчиси ҳақиқатни қабул қилади

Нега Павлус ва Сила қамоққа ташланди? Қай йўсин қамоқхона назоратчиси ҳақиқатни қабул қилди?

100- ДАРС

Павлус ва Тимўтий

Бу иккита киши кўп йиллар давомида дўст ва ҳамкор сифатида бирга хизмат қилади.

101- ДАРС

Павлус Римга юборилади

Сафари пайтида хавф кўп бўлса-да, ҳаворийни ҳеч нарса тўхта олмади.

102- ДАРС

Юҳанно кўрган ваҳийлар

Исо унга келажак ҳақида бирин-кетин ваҳийлар берди.

103- ДАРС

«Шоҳлигинг келсин»

Юҳаннога берилган ваҳийда Худонинг Шоҳлиги ер юзидаги ҳаётни қай йўсин ўзгартириб юбориши кўрсатилган.