5- дарс
Худонинг ер юзига нисбатан нияти қандай?
1. Аллоҳ нега ерни яратган?
Тангри Яҳова ерни инсонлар учун барпо этган. Шундай экан, ер бизнинг турар жойимиз. Илк жуфтлик Одамато билан Момоҳаво осмонда яшаш учун яратилмаган. Самода яшаш учун Худо фаришталарни яратган. (Аюб 38:4, 7) Одамларни эса ерга, Адан боғи деб аталмиш гўзал жаннатга жойлаштирган. (Ибтидо 2:15–17) Яҳова илк жуфтлик ҳамда уларнинг авлоди ер юзида ўлмасдан абадий умр кечиришларини истаган. Забур 37:29; 115:16 ни ўқинг.
Аввалига фақат Адан боғи жаннат бўлган. Вақт ўтиб илк жуфтлик авлодлари билан бутун ер юзини тўлдириши керак эди. Шу тарзда улар ер юзини жаннатга айлантира олишарди. (Ибтидо 1:28) Ер ҳеч қачон йўқ қилинмайди. У доимо бизнинг турар жойимиз бўлиб қолади. Забур 104:5 ни ўқинг.
2. Ер нега ҳозир жаннат эмас?
Одамато билан Момоҳаво Аллоҳга қулоқ солишмади. Шунинг учун, Яҳова уларни Адан боғидан ҳайдаб чиқарди. Оқибатда жаннат йўқотилди ва инсонлардан ҳеч бири уни тиклай олмади. Шу боис ер юзи ёвуз кишиларга тўлиб кетди. Ибтидо 3:23, 24 ни ўқинг.
Худованд Яҳова инсониятга нисбатан илк ниятини амалга ошира олмадими? Ундай эмас! Зеро, У қудратли Худодир. Унга буни бажаришга ҳеч нима тўсқинлик қила олмайди. (Ишаё 45:18) Яҳова инсониятга нисбатан қилган ниятини албатта амалга оширади ва ер юзини жаннатга айлантиради. Забур 37:11, 34 ни ўқинг.
3. Жаннат қандай қилиб тикланади?
Исо ер юзи устидан шоҳлик қилишни бошлаганида жаннатни тиклайди. У ўз бошчилиги остидаги фаришталар билан бирга Армагеддон номли жангда Худога қарши чиққанларнинг барчасини йўқ қилади. Кейин эса Шайтонни Ваҳий 20:1–3; 21:3, 4 ни ўқинг.
минг йилга кишанлаб қўяди. Аллоҳнинг хизматчилари бу жангда омон қолади, сабаби Исо уларга йўл-йўриқ беради ва ҳимоя қилади. Улар ер юзидаги жаннатда бахтли бўлиб абадий яшашади.4. Азоб-уқубатларга қачон чек қўйилади?
Худованд ёвузликни қачон йўқ қилади? Исо бу пайт яқин қолганига ишора қилувчи «белги»ни айтиб ўтган. Бутун дунёда содир бўлаётган воқеалар инсонларнинг ҳаётига хавф туғдиряпти ва биз «замон охирлаб бораётган» пайтда яшаётганимиздан далолат беряпти. Матто 24:3, 7–14, 21, 22 ни ўқинг.
Исо минг йиллик бошқаруви мобайнида ер юзидаги барча азоб-уқубатларга чек қўяди. (Ишаё 9:6, 7; 11:9) Шоҳлик қилиш билан бирга у Руҳоний сифатида хизмат қилиб, Аллоҳни севувчиларни гуноҳларидан халос этади. Шу йўсин Худо Исо орқали касалликларни, қариликни ва ўлимни бартараф қилади. Ишаё 25:8; 33:24 ни ўқинг.
5. Бўлажак жаннатда кимлар яшайди?
Худога итоатли бўлган инсонлар жаннатда яшайди. (1 Юҳанно 2:17) Исо издошларига камтарин инсонларни излаб топишни ва уларга Худога маъқул ҳаёт кечиришни ўргатишни топширган. Яҳова ҳозир миллионлаб одамларни ер юзидаги жаннатда яшаш учун тайёрлаяпти. (Зафаниё 2:3) Яҳова Шоҳидларининг Йиғилиш залларида одамлар яхши эр ёки хотин, ота ёки она бўлишни ўрганишяпти. Ота-оналар ва болалар биргаликда Худога топиниб, Муқаддас Китобдаги билимлар ҳозирнинг ўзида уларга қандай фойда келтиришини билиб олишяпти. Михо 4:1–4 ни ўқинг.