Юҳанно олган ваҳий 4:1–11

  • Яҳованинг самовий ҳузури (1–11)

    • Яҳова Ўз тахтида (2)

    • Тахтларда ўтирган 24 та оқсоқол (4)

    • Тўртта тирик мавжудот (6)

4  Шундан сўнг бир қараган эдим, осмонда очиқ бир эшикни кўрдим. Илгари ҳам эшитган карнайга ўхшаш бир овозни эшитдим. У менга: «Бу ёққа чиқ, сенга юз берадиган воқеаларни кўрсатаман»,— деди. 2  Шу заҳоти мен муқаддас руҳ таъсирида қолиб, самода бир тахт турганини ва унда бир шахс ўтирганини кўрдим+. 3  Ўтирган шахснинг кўриниши яшма+ ва сердолик тоши* каби эди. Тахти атрофида эса зумрадга ўхшаш бир камалак бор эди+. 4  Тахт атрофида 24 та тахт турар ва уларда оқ либос кийган, бошларида олтин тожлари бор 24 та оқсоқол+ ўтирарди. 5  Тахтдан чақмоқ чақиб+, момақалдироқ гулдураб, овозлар чиқарди+. Тахт олдида еттита ёниб турган мойчироқ бор бўлиб, улар Тангрининг еттита руҳини англатади+. 6  Яна тахтнинг олдида ойнага ўхшаган биллурдай денгизни+ кўрдим. Тахтнинг ўртасию атрофларида тўртта жонзот бор бўлиб+, уларнинг олди ва орқаси кўзлар билан қопланганди. 7  Биринчи жонзот шерга+, иккинчиси буқага+, учинчи жонзотнинг+ юзи инсонникига, тўртинчи жонзот+ эса учаётган бургутга ўхшарди+. 8  Тўртала жонзотнинг ҳар бирида олтитадан қанот бор бўлиб, ичин-ташин, ҳар тарафлама кўзлар билан қопланган эди+. Улар кечаю кундуз тинмай ушбу сўзларни айтишмоқда: «Ўтмишда бўлган, ҳозир бор ва келажакда бор бўладиган Қодир Аллоҳ+ Яҳова* муқаддас, муқаддас, муқаддасдир»+. 9  Ушбу жонзотлар тахтда Ўтирган, абадулабад Яшовчига+ ҳар сафар шон-шараф ва шукроналар айтишганда, 10  24 та оқсоқол+ тахтда Ўтирганнинг олдида тиз чўкиб, абадулабад Яшовчига тиз чўкиб сажда қилишарди ва тожларини тахт олдида отиб юбориб, шундай дейишарди: 11  «Эй Аллоҳимиз Яҳова*, Сен шон-шараф+ ва куч-қудратни+ эгаллашга лойиқсан, чунки Сен бутун борлиқни яратдинг+ ва ҳамма нарса Сенинг ироданг ила яратилган ва мавжуддир».

Изоҳлар

Ёки «қимматбаҳо қизил тош».