Забур 115:1–18

  • Ёлғиз Худо шарафга лойиқдир

    • Жонсиз бутлар (4–8)

    • Ерни у инсонларга берган (16)

    • «Ўликлар Яҳга ҳамду сано айтмайди» (17)

115  Бизнинг эмас, эй Яҳова, бизнинг эмас*,Ўз исмингни улуғла+.Зеро, Сен меҳр-садоқатли ҳамда вафодорсан+.  2  Нега энди халқлар: «Уларнинг Худоси қани?»+ — деб айтиши керак?  3  Бизнинг Аллоҳимиз самоларда,У истаганини қилади.  4  Уларнинг бутлари кумуш ва олтиндан ясалган,Одам қўлларининг маҳсулидир+.  5  Бутларининг оғизлари бор-у, аммо гапира олмайди+,Кўзлари бор-у, аммо кўра олмайди.  6  Қулоқлари бор-у, лекин эшита олмайди,Бурунлари бор-у, лекин ҳидлай олмайди.  7  Қўллари бор-у, бироқ ушлай олмайди,Оёқлари бор-у, бироқ юра олмайди+,Бўғизларидан ҳеч қандай товуш чиқмайди+.  8  Бутларни ясаганлар+,Уларга умид боғлаганлар+ уларга ўхшаб қолади.  9  Эй Исроил, Яҳовага таян+,У кўмакчинг ва қалқонингдир!+ 10  Эй, Ҳорун хонадони+, Яҳовага умид боғла,У кўмакчинг ва қалқонингдир! 11  Эй, Яҳовадан қўрқадиганлар, Яҳовага ишонинг+,У кўмакчингиз ва қалқонингиздир!+ 12  Биз Яҳованинг ёдидамиз, У бизга барака беради,У Исроил хонадонига барака ёғдиради+,У Ҳорун хонадонига барака беради. 13  Яҳова Ўзидан қўрққанларга,Кичикдан тортиб каттагача барака беради. 14  Яҳова сизларни кўпайтиради,Ҳа, сизларни ва болаларингизни кўпайтиради+. 15  Илоё, осмон билан ернинг Яратувчиси+Яҳова сизларга барака берсин!+ 16  Самолар Яҳовага тегишли+,Ерни эса У инсон ўғилларига берган+. 17  Ўликлар Яҳга ҳамду сано айтмайди+,Қабрда ётганларнинг* ҳеч бири бундай қила олмайди+. 18  Аммо биз ҳозирдан бошлаб тоабадЯҳга мадҳлар айтамиз, Яҳга мадҳлар айтинг!*

Изоҳлар

Ёки «биз ҳеч нарсага муносиб эмасмиз, эй Яҳова, ҳеч нарсага муносиб эмасмиз».
Сўзма-сўз «ўлим сукунатига ботганлар».
Ёки «Ҳаллелуя!» «Яҳ» — бу Яҳова деган исмнинг қисқача шакли.