Забур 127:1–5
Зиёрат қўшиғи. Сулаймон саноси.
127 Уйни Яҳова қурмаса,Қурувчилар заҳмат чеккани беҳудадир+.
Шаҳарни Яҳова ҳимоя қилмаса+,Соқчилар ҳушёр тургани бекордир.
2 Саҳар туриб,Кеч ётганингиз ҳам,Заҳмат чекиб нон топганингиз ҳам беҳудадир,Чунки Худо суюкли бандаларининг ғамини ейди, уйқусини ширин қилади+.
3 Фарзандлар* Яҳовадан меросдир+,Болалар Ундан мукофотдир+.
4 Инсоннинг ёшликда кўрган ўғиллариЖангчининг қўлидаги ўқлар кабидир+.
5 Ўқдонини улар билан тўлдирган кишилар бахтлидир+.
Улар уятга қолмайди,Зеро, ўғиллари шаҳар дарвозаси олдида душманлар билан даъволашади.
Изоҳлар
^ Сўзма-сўз «Ўғиллар».