Забур 83:1–18
Қўшиқ. Осиф саноси+.
83 Эй Тангрим, сукут сақлама!+Эй, муқаддас Худо, садо чиқармай жим турма!
2 Мана, душманларинг шовқин-сурон қилмоқда+,Сендан нафратланадиганлар Сенга қарши бош кўтармоқда.
3 Улар халқингга қарши фитна уюштирмоқда,Ҳимоянг остидаги халқингга қарши тил бириктирмоқда.
4 Улар: «Келинглар, Исроил халқини қириб ташлайлик+,Токи Исроил номи бошқа эсга олинмасин»,— демоқда.
5 Улар ўзаро тил бириктириб,Сенга қарши иттифоқ тузди+.
6 Эдомликлар, исмоилийлар*, мўабликлар+ ва ҳожарийлар+,
7 Габол, Оммон+ ва Омолек,Фаластин+ ҳамда Тир+ аҳолиси,
8 Ҳатто Оссурия+ ҳам уларга қўшилиб,Лут ўғилларини қўллаб-қувватлади+. (Села)
9 Уларнинг бошига Мидиённинг кунини сол+,Хишон сойида* Сисаро билан Ёбинни жазолагандай жазола+.
10 Улар Эн-Дўрда+ ҳалок бўлиб,Ер учун гўнгга айланган эди.
11 Асилзодалари бошига Орив билан Заёвнинг+,Йўлбошчилари бошига Зевах билан Залмунонинг кунини сол+.
12 Чунки улар: «Худо макон қурган юртни эгаллаб олайлик»,— демоқда.
13 Эй Тангрим, уларни қуюн учириб кетадиган янтоқдай+,Шамолдаги сомондай учириб юбор.
14 Ўрмонни ёндириб юборадиган ўтдай,Тоғларни куйдириб юборадиган алангадай+,
15 Довулинг билан уларни таъқиб қил+,Бўронинг билан ваҳимага сол+.
16 Эй Яҳова, уларнинг юзини шувут қил!Токи улар Сенинг исмингни тан олсин.
17 Улар шарманда бўлиб, доим қўрқувда яшасин,Иснодга қолиб, ҳалок бўлсин.
18 Халқлар исминг Яҳова эканини+,Замин узра ёлғиз Сен Аллоҳ Таоло эканингни билиб олсин+.