Ишаё 2:1–22
2 Омиз ўғли Ишаё Яҳудо ва Қуддус ҳақида қуйидаги ваҳийни кўрди+:
2 Охирги кунлардаЯҳованинг уйи турган тоғ,Тоғ чўққиларидан ҳам баландроқ ўрнатилади+.У тепаликлар узра юксалади,Барча халқлар унинг олдига оқиб келади+.
3 Кўп халқлар бориб, шундай дейди:
«Келинг, Яҳованинг тоғига,Ёқуб Худосининг уйига чиқайлик+.
У бизга Ўз йўлларини ўргатади,Биз Унинг сўқмоқларидан юрамиз»+.
Чунки қонун Сиондан,Яҳованинг сўзи Қуддусдан чиқади+.
4 У халқлар орасида ҳакам бўлиб,Кўплаб халқларга оид масалаларни ҳал қилади.
Улар қиличларини омочга,Найзаларини ўроққа айлантиради+.
Халқ халққа қарши қилич кўтармайди,Улар жанг қилишни бошқа ўрганмайди+.
5 Эй, Ёқуб хонадони,Келинг, Яҳованинг нурида юрайлик+.
6 Сен халқингни, Ёқуб хонадонини тарк этдинг+.Чунки улар Шарқдан кўп нарсани ўрганди,Улар филистимликлар каби сеҳр-жоду+ билан шуғулланмоқда,Ораларида мусофирларнинг болалари кўпайиб кетди.
7 Юртлари олтину кумушга бой,Хазиналарининг ҳисоби йўқ.
Юртлари отларга тўла,Аравалари эса беҳисоб+.
8 Юртлари фойдасиз худоларга тўла+.
Улар ўз қўлларининг ижодларига,Бармоқлари билан ясаган нарсаларга сажда қилмоқда.
9 Инсон камситилиб, ерга урилмоқда.Сен уларни кечира олмайсан.
10 Яҳовадан қўрқинг,Унинг маҳобатли улуғворлигидан+Қоя ичига киринг, ер остига яширининг.
11 Такаббур одам бўйсундирилади,Мағрур одамлар камситилади.
Ўша куни танҳо Яҳова юксалади.
12 Чунки бу — Қўшинлар Сарвари Яҳованинг куни+.
У такаббур ва мағрур бўлган барчанинг,Ҳам асилзода, ҳам оддий одамнинг бошига тушади+.
13 Ливаннинг* баланд ва юксак кедр дарахтлариюБашаннинг барча эман дарахтлари ҳам қутула олмайди.
14 Жамики баланд тоғларуЮксак тепаликлар ҳам,
15 Ҳеч бир юқори минораю мустаҳкам девор ҳам,
16 Барча Таршиш кемаларию+Қимматбаҳо қайиқлар ҳам қутула олмайди.
17 Такаббурлар бўйсундирилади,Мағрур одамлар камситилади.
Ўша куни танҳо Яҳова юксалади.
18 Фойдасиз худолар бутунлайин йўқ қилинади+.
19 Яҳова ер юзини ларзага келтириш учун қўзғалганда,Одамлар Ундан қўрққанидан,Унинг маҳобатли улуғворлигидан+Қоялардаги ғорларга киради,Чуқурликларга яширинади+.
20 Ўша куни одамлар сажда қилиш учун,Кумушу олтиндан ясалган фойдасиз худоларни олиб,Ерқазарлару* кўршапалакларга улоқтиради+.
21 Яҳова ер юзини ларзага келтириш учун қўзғалганда,Одамлар Ундан қўрққанидан,Унинг маҳобатли улуғворлигиданҚоялардаги ғорларга,Чўққилар ёриқларига яширинади.
22 Ўз фойдангиз учун одамга таянманг,Ахир у димоғдаги нафас кабидир.
Ундан қандай наф бор?