Михо 3:1–12
3 Мен шундай дедим: «Эй Ёқуб йўлбошчилари,Исроил хонадонининг бошлиқлари, илтимос, тингланг!+
Адолат нималигини билишингиз керак эмасми?!
2 Сизлар эса яхшиликдан нафратланиб+, ёмонликни яхши кўрасиз+.Халқимнинг терисини шилиб, этини суягидан ажратиб оласиз+.
3 Халқимнинг этини еяпсиз+,Терисини шилиб оляпсиз.Дошқозонда пишириладиган, қозонга солинадиган гўштдай,Суякларини майдалаб, нимталаб ташлаяпсиз+.
4 Ўша пайтда Яҳовадан ёрдам сўрайсиз,Бироқ Ундан жавоб олмайсиз.
Ёвуз ишлар қилганингиз учун+,Худо сизлардан юзини яширади+.
5 Бу пайғамбарлар халқимни йўлдан оздиряпти+,Тишлаб туриб*+: “Тинчлик!” — дея жар соляпти+,Уларнинг оғзига ҳеч нарса солмаганларга қарши уруш эълон қиляпти. Шу сабабли Яҳова қуйидагиларни айтмоқда:
6 “Сизларда тун бўлади+, ваҳий келмайди+.Сизлар учун фақат қоронғилик бўлади, энди фол очмайсиз.
Пайғамбарлар устида қуёш ботади,Кун ҳам улар учун тунга айланади+.
7 Ваҳийлар айтиб берувчилар шарманда бўлади+,Фол очадиганларнинг умиди пучга чиқади.
Аллоҳдан жавоб келмагани учун,Уялганидан уларнинг ҳаммаси оғзини* бекитади”».
8 Мен эса, Ёқубга унинг исёни, Исроилга гуноҳи тўғрисида айтиш учун,Яҳованинг руҳи туфайли кучга,Адолату жасоратга тўлдим.
9 Эй, Ёқуб хонадонининг йўлбошчилари,Исроил хонадонининг бошлиқлари, илтимос, бунга қулоқ солинг+:Сизлар адолатдан нафратланиб, тўғри бўлган ҳамма нарсани эгри қиласиз+.
10 Хунрезлик қилиб Сионни, адолатсизлик қилиб Қуддусни бунёд этдингиз+.
11 Унинг раҳнамолари пора олиб ҳукм қилади+,Руҳонийлари ҳақ эвазига таълим беради+,Пайғамбарлари пул эвазига фол очади+.
Тағин Яҳовага таяниб*:
«Ахир Яҳова биз билан-ку!+
Бошимизга мусибат тушмайди»,— деб айтишади+.
12 Сизни дебСион даладай шудгор қилинади,Қуддус харобага айланади+,Худонинг уйи жойлашган тоғ қалин ўрмонзор қоплаган тепаликдай бўлади+.
Изоҳлар
^ Бошқа вариант «Оғзига чайнайдиган бирор нарса солганда».
^ Ёки «мўйловини».
^ Ёки «Яҳовага таянаётганини пеш қилиб».