Титусга 1:1–16

  • Саломлар (1–4)

  • Титус Критда оқсоқолларни тайинлайди (5–9)

  • Исёнкорларга танбеҳ бериш (10–16)

1  Худо танлаган кишиларнинг имонига ва ҳақиқат тўғрисидаги аниқ билимга кўра, Тангрининг қули ва Исо Масиҳнинг ҳаворийси* Павлуснинг мактуби. Ҳақиқат художўйликка* уйғундир. 2  Бу художўйлик абадий ҳаётга+ бўлган умидимизга асосланган. Ёлғондан холи бўлган Худо+ бу умидни азалий вақтларданоқ ваъда қилиб берган. 3  Белгилаган вақт келганида, У Ўз каломини ваъзгўйлик орқали ошкор этди. Қутқарувчимиз Аллоҳ бу ишни менга ишониб топширди+. 4  Имондошимиз ва чинакам фарзандим бўлган Титусга: Отамиз Худодан ва Нажоткоримиз Исо Масиҳдан сенга иноят ва тинчлик тилайман. 5  Мен сенга айтганимдай қолган ишларни тўғрилаб, ҳар бир шаҳарда оқсоқолларни тайинлашинг учун сени Критда қолдирдим. 6  Ушбу оқсоқоллар бенуқсон, бир хотинли, болалари эса имонли бўлиб, ахлоқсизлик ва итоатсизлик гуноҳидан холи бўлсин+. 7  Худо тайинлаган бошқарувчи сифатида нозир бирон-бир нарсада айбдор, ўзбошимча+, жаҳли тез+, ичкиликбозлик қиладиган, бошқаларни урадиган* ва ҳаром йўл билан фойда кўришга ўч бўлмаслиги керак. 8  Аксинча, у меҳмондўст+, яхшиликни* севадиган, ақли расо+, одил, Аллоҳга садоқатли+, ўзини тута биладиган+ бўлиши, 9  таълим бериш маҳоратига келадиган бўлсак, у ҳақиқат каломига қаттиқ риоя қиладиган киши бўлиши лозим+. Токи соғлом таълимот+ билан далда* бериб, бу таълимотга қарши гапирганларга танбеҳ бера олсин+. 10  Чунки исёнкор, сафсатабоз ва алдамчи кишилар кўп. Айниқса суннат қилиш тарафдорлари бундайлар қаторидадир+. 11  Уларнинг оғзини бекитиш керак. Чунки улар ҳаром йўл билан фойда кўриш ниятида кераксиз нарсаларни ўргатиб, баъзи оилаларнинг имонини бутунлай бузишмоқда. 12  Мана, улардан бири, ўзларининг пайғамбари шундай деган: «Критликлар доим ёлғон сўзлайдиган, йиртқич ҳайвонлар, бекорчи очофатлардир». 13  Бу сўзлар рост. Шу сабабдан имонда соғлом бўлишлари учун уларга қатъийлик билан танбеҳ бер. 14  Улар яҳудийларнинг уйдирмаларига ва ҳақиқатдан юз ўгирган одамларнинг амрларига қулоқ солмасинлар. 15  Пок инсонлар учун ҳамма нарса покдир+. Аммо нопок ва имонсизлар учун ҳеч нарса пок эмас, аксинча, уларнинг онгию виждони булғангандир+. 16  Улар ҳамманинг олдида Худони биламиз дейишади-ю, лекин ишлари билан Ундан юз ўгиришади+. Зеро улар жирканч, итоатсиз ва ҳар қандай яхши ишга яроқсиз кишилардир.

Изоҳлар

Ёки «бошқаларни сўз билан урадиган».
Ёки «ҳимматни».
Ёки «насиҳат».