Ҳаворийларнинг фаолияти 24:1–27

  • Павлусга қарши айбловлар (1–9)

  • Павлус Феликс олдида (10–21)

  • Павлуснинг масаласи икки йилга кейинга қолдирилади (22–27)

24  Беш кундан кейин олий руҳоний Ҳанания+ оқсоқоллар ва Тертул исмли ҳуқуқшунос билан келиб, Павлусга оид даъволарини ҳоким Феликсга+ айтишди. 2  Тертулни чақиришганда, у Павлусни айблаб, шундай деди: «Сизнинг даврингизда биз тинч-тотувликда яшаяпмиз. Узоқни кўра билиш қобилиятингиз туфайли халқимиз орасида катта ўзгаришлар юз беряпти. 3  Эй муҳтарам Феликс, бу савоб ишларингизни ҳар доим ва ҳар ерда катта миннатдорчилик билан тан оляпмиз. 4  Энди кўп вақтингизни олмайман, марҳамат қилиб қисқагина гапимни тинглашингизни илтимос қиламан. 5  Бизга маълум бўлишича, Павлус деганлари тинчликбузар+ ва ер юзида яшовчи барча яҳудийлар орасида ғалаён кўтарадиган киши бўлиб+, насронийлар+ мазҳабининг етакчисидир. 6  У маъбадни ҳаром қилмоқчи бўлганида биз уни ушлаб олдик+. 7  * —— 8  Ўзингиз уни сўроқ қилсангиз, айбловларимиз тўғрилигига амин бўласиз». 9  Яҳудийлар ҳам уни айблаб, айтилганларни тасдиқлашди. 10  Ҳоким бошини қимирлатиб Павлусга рухсат берганда, у гап бошлаб деди: «Сиз бу халққа кўп йиллар давомида қозилик қилгансиз. Шунинг учун мен олдингизда бемалол ўзимни ҳимоя қилиб гапираман+. 11  Топиниш учун Қуддусга келганимга ҳали 12 кундан ошмаганини ўзингиз аниқлай олишингизни биламан+. 12  Улар маъбадда биров билан баҳслашаётганимни ҳам, ибодатхоналарда ёки шаҳарда халқ орасида қўзғолон кўтарганимни ҳам кўришмаган. 13  Ҳозир ҳам менга қўяётган айбловларини исботлай олишолмайди. 14  Бироқ мен, булар “мазҳаб” деб атаган йўлдан юраётганимни тан оламан. Таврот ҳамда пайғамбарлар китобларида ёзилганларнинг барига ишонаман+. Шунингдек, ота-боболаримнинг Тангрисига+ муқаддас хизматни адо этиб келяпман. 15  Улар каби мен ҳам адолатли ва адолатсиз одамларнинг+ тирилишига+ ишониб, Худога умид боғлайман. 16  Ана шу сабабдан, Аллоҳга ва бандаларига қарши гуноҳ қилмай, виждонимни тоза сақлашга интилиб келяпман+. 17  Хуллас, бир неча йил ўтгач, халқим учун хайр-садақа+ ва қурбонликлар келтириш ниятида Қуддусга келдим. 18  Улар мени маъбадда шу ишлар билан банд бўлиб, покланиш маросимини бажариб турган пайтимда учратиб қолишди+. Ёнимда одамлар ҳам йиғилмаган, шовқин-сурон ҳам йўқ эди. Фақатгина Осиё вилоятидан бўлган айрим яҳудийлар бор эди. 19  Борди-ю, менга қарши даъволари бор бўлса, сизнинг олдингизда мени айблашлари керак эди+. 20  Ёки Олий Кенгаш олдида турганимда мендан қандай айб топишганини айтишсин. 21  Мен уларнинг орасида туриб: “Тирилишга бўлган умидим учун ҳукм қилиняпман”+,— деганимни ҳисобга олмасак, бошқа айбим йўқ». 22  Ҳазратимизнинг йўли+ тўғрисида етарлича маълумотга эга бўлган Феликс: «Сизларнинг масалангиз бўйича қароримни мингбоши Лусий келганида чиқараман»,— деб тергов ишини кейинга қолдирди. 23  Юзбошига бўлса Павлусни ҳибсга олишни, лекин енгиллик бериб, унга хизмат қилмоқчи бўлган дўстларига ҳеч қаршилик кўрсатмасликни буюрди. 24  Бир неча кундан кейин Феликс яҳудий хотини Друсилла билан келди. Павлусни чақиртириб, унинг Исо Масиҳга бўлган эътиқоди тўғрисидаги гапларини тинглади+. 25  У адолат, ўзини тута билиш ҳамда бўлажак ҳукм тўғрисида гапирганда+, Феликс қўрқиб кетди-да, шундай деди: «Ҳозирча боравер, вақтим бўлганда, сени яна чақиртираман». 26  Айни пайтда у Павлусдан пора олиш ниятида эди. Шунинг учун у тез-тез одам юбориб у билан суҳбатлашиб турарди. 27  Икки йилдан кейин Феликснинг ўрнига Порций Фест келди. Феликс яҳудийларнинг кўнглини олмоқчи бўлиб+ Павлусни қамоқда қолдирди.