«Сизлар тақлид қилишга арзийдиган ўрнак кўрсатдингиз!»
СИЦИЛИЯНИНГ Сапонара шаҳарчасидаги Яҳованинг Шоҳидлари... сув тошқинидан талафот кўрганларга ёрдам кўрсатишгани учун кўкрак нишони билан тақдирланишди.
2011 йил 22 ноябрьда Мессина вилоятидаги шаҳар ва қишлоқларда ҳалокатли сув тошқини содир бўлган. Ўша кеча Сапонарада, кўчки оқибатида битта бола ва иккита ўсмир нобуд бўлди.
Табиий офатдан кейинги кунлар, талафот кўрган ҳудудларни лой ва харобалардан тозлаш учун Яҳованинг Шоҳидлари кўнгилли ёрдамчилар гуруҳини ташкил этиб, уларни керакли нарсалар билан таъминлашди.
Бу гуруҳ давлат раҳбарлари билан ҳамкорликда бўлиб, кучларини ёрдамга муҳтож бўлган ҳудудларга йўналтиришди. Улар ҳатто биринчи ёрдам кўрсатиш ишлари тугагандан сўнг ҳам кўмаклашишга ҳаракат қилишди. Кунига 50 тадан 80 тагача, жумладан 97 километрдан ҳам узоқ жойдан келган Шоҳидлар ушбу ишда иштирок этишди.
Табиий офатдан зарар кўрганлардан бир нечтаси Яҳованинг Шоҳидларига миннатдорлик билдиришди. Майор қайта-қайта: «Сизлар тақлид қилишга арзийдиган ўрнак кўрсатдингиз!
» — дейишдан чарчамасди.
Беш ой ўтгач, маҳаллий маъмурият аъзоси Фабио Винчи, Яҳова Шоҳидларининг маҳаллий жамоатини кўкрак нишони билан тақдирлади.